Тик токчиларга
Ассаломй алайкум! Бир танишим тик ток деган программадан пул ишлаш мақсадида подписчик йигяпкан экан. Мен уларни кўриб чиқтим. У подписчик деп йиғянкан одамлар орасида болар бўлмас инсонлар (фаҳшга етакловчи видео қўйиб ўз сайтини ривожлантирадигонлар), ҳар ҳил рақслар ўйновчи қизлар, яна ўзига жалб қилиш мақсадида бу ер қаер деб видео остига ёзиб қолдирувчи инсонлар кўп экан. Мен у инсонга бу иш нотўғри эканлигини айтим. У инсон бўлса фақат пул ишлаш учун ҳолос деб айтияпти. Ўзи бу иши жоизми? Қандай сайт бўлмасин интернеттан пул топиш ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَنَّ فِي الْإِسْلَامِ سُنَّةً حَسَنَةً فَعُمِلَ بِهَا بَعْدَهُ كُتِبَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ مَنْ عَمِلَ بِهَا وَلَا يَنْقُصُ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْءٌ. وَمَنْ سَنَّ فِي الْإِسْلَامِ سُنَّةً سَيِّئَةً فَعُمِلَ بِهَا بَعْدَهُ كُتِبَ عَلَيْهِ مِثْلُ وِزْرِ مَنْ عَمِلَ بِهَا وَلَا يَنْقُصُ مِنْ أَوْزَارِهِمْ شَيْءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар».
Муслим ва Термизийлар ривоят ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса», яъни Қуръон ва суннатга, Ислом шариатига хилоф бўлган ёмон иш пайдо қилса, «ундан кейин ўша суннатга амал қилинса», яъни, ўша Қуръон ва суннат руҳига, Ислом шариатига хилоф ёмон ишни пайдо қилган кимса вафот этганидан кейин одамлар томонидан мазкур ёмон суннатга амал қилиш давом этаверса, «унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради». Яъни, мазкур ёмон суннатнинг пайдо бўлишига сабабчи инсонга ўзи вафот этиб кетса ҳам, у пайдо қилган ёмон суннатга амал қилганларга ёзиладиган гуноҳ миқдорича гуноҳ ёзилиб туради. Шу билан бирга, амал қилганларнинг гуноҳлари камайиб қолмайди. Уларга ҳам қилган амалларига яраша тўлиқ гуноҳ ёзилаверади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 08:36 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром