Ақоидга оид

Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма‘рифатлантириш ё‘лида қилаётган улкан ишларингиз учун О‘з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар" асарингизни о‘қишим жараёнида менда бир савол пайдо бо‘лди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: "Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар" асарингизни “5 Калом илми асосидаги мотуридия тушунчаларидан лавҳалар”, “Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари”, 110-бетда “Аммо бу “Аллоҳ таолонинг 99 тадан бошқа исми ёъқ”, дегани эмас. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари коъп.” деб ёзилган. Ҳазрат, Аллоҳ таолонинг қолган исмлари ҳақида қаерлардан маълумот олишимиз мумкин ? Буни соърашимдан мақсад ушбу маълумотларни жуда муҳим деб билдим, лекин ноқис илмим туфайли сизнинг қаламингизга оид “Талхийси шархи Ал-Ақийдатут Таҳовия”, “Сунний ақийдалар” ва “Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” асарларингиздан топа олмадим. Шунинг учун сизга мурожаат қилишга азм қилдим. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О‘з ҳузурида янада улуг‘ қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо‘лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а‘золарингизни ҳамиша О‘з паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
‎- Мазкур исмларни бир ерга жамланмаган.‎

4 Май 2022, 15:41 | Савол-жавоблар | 148 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar