Қулоқдаги касалликка таҳоратда енгиллик

Ассалому алайкум! Қулоғимнинг ичига тахминан ҳар икки ойда йирингли яра чиқади ва таҳорат қилишда ҳалақит беради яъни кўрсаткич бармоғим билан қулоғимни ичини юваётганимда қўлим тегиши билан йиринг чиқиб кетиш эҳтимоли юқори бўлади. Тахминан 10 кунда бутунлай тузалади шу вақт оралиғида таҳорат ололмаяпман. Намоз мен учун жудаям муҳим бирор нима қилиб бўлса ҳам намоз ўқишим керак илтимос тўғри йўл кўрсатинглар. Бирор бир енгиллик борми менга?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда қулоқни ичини ювиш шарт эмас. Мутлақо қўл теказмай қўяверасиз. Ёрилганда пахтани тиқиб олиб таҳорат қилаверасиз. Ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:02 | Савол-жавоблар | 160 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar