Мусулмонларга динда ёрдам бериш вожиблиг
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Сизга, бир оятга янаям аниқлик киритиш мақсадида ушбу савол билан мурожат қилмоқчидим, ижозатиз билан. Анфол сурасининг 72-оятида шундай дейилган. ...агар улар сиздан дийнда ёрдам сурасалар,ёрдам бермогингиз вожиб... деган жумла бор "Тафсири ҳилолдан". Савол шуки, шундан келиб чиқиб бир диёрдаги мусулмонлар зулм кўриб ёрдам сўрасалар қолган диёрдаги мусулмонларга ёрдам бериш вожиб бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ динга қилаётган хизматиздан Ўзи рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жавоб ўша ерда турибди-ку, яна нимага сўрайсиз?«Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб»дир.Агар ҳижрат қилмаган мусулмонларнинг эътиқодлари хавф остида қолиб, ёрдам сўрасалар, уларга бу соҳада ёрдам бермоқ лозим. Шарти шуки:«Фақат сиз билан ўрталарида аҳду паймон бор қавм зиддига эмас».Чунки мусулмон жамияти жамоат номидан бошқаларга аҳд бериб қўйганидан кейин, унга вафо қилиш лозим. Ҳалиги ёрдамга муҳтож кишилар эса ўз ихтиёрлари билан мусулмонлар жамоасига қўшилмай юрибдилар.«Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир».
4 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 159 | Қуръони карим