Бировни ҳаққини ўзига билдирмай олиш
Ассалому алайкум! Мен бир неча йиллар аввал маркетда ғазначи бўлиб ишлар эдим. Бизда фоиз карталар тарқатилар эди ва ўзимизда хам бор эди. Баъзилар нақд пулда харид қилгач чекни кутмай кетишарди, кетганларидан кейин биз каттароқ сумма бўлса ўша картани уриб, ошиқча пулга ўзимиз учун нарса олиб ер эдик. Бу ишимдан кейин гуноҳлигини билиб ўша пайтдаёқ бу ишни тўхтатганман. Ҳозир афсусдаман бунинг учун манга ҳукм қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Еганларингизни адо қилиш зиммангизга қарз. Ўшаларни топиб ҳақини адо қилиб розилигини оласиз. Ҳақ эгасини қидириб топишингиз керак. Ҳозир бир одамни топиш қийин бўлмай қолган. Эълон қиласизми ёки бошқа йўлини қиласизми топишингиз керак. Агар ҳамма чораларини қилгандан кейин ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан ўшалар номидан фақир-мискинларга садақа қиласиз. Қачон ҳақ эгалари топилганида ўша ҳақни адо қилиб розилигини оласиз. وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 177 | Молия ва тижорат