Молиявий муомалар

Ассаламу Алайкум хазрат бухгалтерлар бир нечта фирмаларнинг хисоботини ишлаб беришади(Аслида бош хисобчи бошка одам лекин келишиб бошка хисобчилар хисоботни ишлашади).Шунда Банкдан олинган выпискалар буйича хисобот тузилади.Аслида банкдан ташкари хам пул муомалалари булиши амалиётда кузатилади.Шундай холларда ёлгон гувохликка кириб колиши мумкинми? Бундан олинган даромад хисоботни ишлаган хисобчига жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча, бош ҳисобчининг баъзи ишини текшириш ёки унга ёрдам бериш бўлса керак. Агар шундай бўлса, ҳечқиси йўқ.

4 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar