СОVID-19 сабабли Жума намозининг қолдирилиши

Ассалому алайкум! Мана кўриб турибмизки СОVID-19 туфайли жамоат намозлари қолдирилди. Бунинг ҳукми қандай? Жамоат намозларининг бирор бир сабаб билан қолдирилишлиги ҳақида ҳадиси шарифларда келганми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Саҳиҳул Бухорий”да келади. حَدَّثَنِي نَافِعٌ قَالَ: أَذَّنَ ابْنُ عُمَرَ فِي لَيْلَةٍ بَارِدَةٍ بِضَجْنَانَ، ثُمَّ قَالَ: صَلُّوا فِي رِحَالِكُمْ، فَأَخْبَرَنَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ مُؤَذِّنًا يُؤَذِّنُ، ثُمَّ يَقُولُ عَلَى إِثْرِهِ: أَلَا صَلُّوا فِي الرِّحَالِ. فِي اللَّيْلَةِ الْبَارِدَةِ أَوِ الْمَطِيرَةِ فِي السَّفَرِ  Нофеъ сўзлаб берди:
«Ибн Умар совуқ бир кечада Зажнонда* азон айтди. Кейин: «Намозни масканларингизда ўқинглар!» деди. Сўнг бизга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда совуқ ёки ёмғирли кечада муаззинга азон айтишни, кейин ортидан: «Ҳой, эшитинглар! Намозни масканларда ўқинглар!» дейишни буюрар эдилар», деб хабар қилди».

* Зажнон – Маккадан бир барид масофада жойлашган тоғнинг номи. Имом Замахшарийнинг айтишича, у билан Макка орасида йигирма беш мил масофа бор. 1 мил = 1848 метр. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий").  Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar