Қўлма қўл олди сотти?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ билан қуйидаги савол жавобимиз бўлиб ўтган эди: Омонатда сақланаётган доллар эвазига сўм бериш. Поччам ҳориждалар. Шунинг учун опамнинг доллорини сақлаб бераман. Унга сўм керак бўлса ўзим бериб юборсам жоизми ёки доллорни қайтариб бериб қўлма қўл сотиб оламанми? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ жавоб берди: Ўша бериш вақтидаги нарх билан берсангиз қўлма қўл бўлади. Савол: Ҳозирда мен иккинчи шахсга 1000$ беришим керак бўлса-ю менда фақат 300$ ва қолганига сўм бермоқчи бўлсам қолган 700$ га бозор нархини келишиб олиб сўм бериб юборсам қўлма қўл олди сотди шарти юзага чиқадими? Ёки аксинча бозор нархида тўлиқ сўм бериб юборсам ҳам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунда сиз қарзингизни узган бўласиз. Бунда қўлма-қул бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar