Қироатни ўзи эшитадиган бўлишига далил
Ассалому алайкум! Саволим куйидагича: 6210-саволга берган жавобингизда "ўзи эшитадиган даражада қироат қилмагунча намози адо бўлмайди, қайта ўқиш керак" деган эдингиз. Қуйидаги оятни шархлаб берсангиз: "Раббиннизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо килингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) хаддан ошувчиларни ёқтирмагай". Аъроф, 55. Намозни ён атрофдагиларга халақит қилмаслик учун ичида ўқиса бўладими ёки сиз айтгандек ўзи эшитадиган қилиб ўқиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хуфёна дегани “ўзгаларга эшиттирмай”дир. Бундан ўзи ҳам эшитмасин дейилган жойи йўқ. Қолаверса намоздаги қироат билан дуонинг фарқи бор.
“Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш.
Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.
Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз