Қариндошлар никоҳи

Ассалому алайкум! Манда бир тушунмовчилик бўлганди, динимизда қариндошлар никоҳи харом ҳисобланади. Ман ўқиганим бўйича Одам ато ва Момо ҳаво онамиз 2 марта эгизак фарзандлар кўришган. Ва биринчи ўғилга иккинчи қизни ва биринчи қизга иккинчи ўгилни никоҳлашмоқчи бўлган. Шу жойини тушунтириб юборинглар, ака сингил никоҳи ёки опа-ука никоҳи бўлиб қолганку бу вазиятда? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма пайғамбарнинг дини битта, Ислом бини бўлса ҳам ҳар бир пайғамбарга алоҳида алоҳида шариат нозил бўлган. Бирида ҳалол қилинган нарса бошқасида ҳаром қилинган бўлиши аниқ. Ҳолатга қараб ҳукмлар ўзгараверган. Охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга келиб, қиёматгача ўзгармас ҳукмлар келган. Cиз айтган масала ҳам ўшалардан биридир. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar