Муллаларга енгиллик ва ишга енгиллик учун ўқитиш мумкинми?

Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Ўз соҳам бўйича ҳеч иш тополмаяпман! Ишим ҳеч юришмайди. Сизга саволим шундан иборатки, енгиллик ва ишим учун муллаларга ўзимни ўқитиб юборсам гуноҳ эмасми? Ёки бу ишим гуноҳми? Намозларимда Аллоҳдан илтижо қилиб сўрайман албатта! Агар гуноҳ ишни кўнглимга олган бўлсам Аллоҳ мени кечирсин! Шу саволимга жавоб берсангиз Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! وَقَالَ أَبُو الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ وَإِذَا أَمْسَى: حَسْبِيَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، سَبْعَ مَرَّاتٍ، كَفَاهُ اللهُ مَا أَهَمَّهُ صَادِقًا كَانَ بِهَا أَوْ كَاذِبًا  Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
«Ким тонг отганда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳу, лаа илааҳа иллаа ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува роббул аршил азийм»ни айтса, Аллоҳ унга ғам етказадиган нарсадан кифоя бўлур, унда содиқ бўлса ҳам, козиб (ёлғончи) бўлса ҳам», дедилар».
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳ кифоячим бўлсин. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир». Буни ҳам ёдлаб олиб, доимо тонг чоғида ўқиб юрмоқ лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
40 кун ҳар намоздан кейин 21 маротабадан.  Я Роҳмаан. Я Роҳийм. Я Ҳадий. Бу Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг тажриба асосида айтган сўзлари.  Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 16:09 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar