Мусофир намози ва қазоси

Ассалому алайкум! Бошқа давлатда 2, 3, 6 ой вақт турдим ва ўша вақтда намозларни тўрт ракъатлиларни тўлиқ адо қилдим. Лекин қайтаётганимда, йўлга чиққан вақтдан то Ўзбекистонга етиб келгунча 1 кунлик намоз қазо бўлди. Ўша намозни қаср қилиб ўқидим. Ушбу ҳолат тўғрими? 2. Тошкентда иш билан 7-10 кун чет элдан келиб қоладиган бўлдим. Чет элдан келиб Тошкентда намозларни қаср қилиб ўқидим. Ўзим бошқа вилоятданман. Ушбу ҳолат тўғрими? Ўзимни шаҳримга қайтгунча қаср қилиб ўқийманми ёки фақат уч кун қаср қилиб ўқийманми, ёки тўлиқ адо этаманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Тўғри. Бир жойда 15 кеча-кундуз туришингиз аниқ бўлмаса қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar