Иккинчи никох
Ассалому алайкум! Иккинчи никохига олган аёлига эр ўз эрлик вазифаларини мутлоқо бажармаса (яъни ош-овқатига, кийим кечагига, соғлигига, дори-дармони, уй-жой масаласида, ҳаттоки жинсий алоқадаям ойда бир) ва у аёлга талоқ хам бермаса, аёл нима қилиши керак? Эр шариат бўйича шундай қилишга хақлими ва эрни бу ишлари учун ҳукми нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ امْرَأَتَانِ فَمَالَ إِلَى إِحْدَاهُمَا جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَشِقُّهُ مَائِلٌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг иккита хотини бўлса-ю, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни бир томони мойил (фалаж) бўлган ҳолда келади», дедилар».
Шарҳ: Икки хотинли бўлиш осон эмаслиги ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Икки хотинли бўла туриб, улардан бирига яхши қараб, бошқасига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлса, қиёмат куни бундай одамнинг аҳволи оғир кечар экан. Қиёмат куни танасининг ярми шол – фалаж ҳолида тирилар экан. Хотинлардан бирига адолатсиз бўлишнинг жазоси ана шундайдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 192 | Администратор