Закот тулайманми йукми?

Ассалому Алайкум, Шайх Хазратлари!Маблагим нисоб микдоридан ошгандан кейин хар йили Рамазон ойи охирида закотни хисоблаб тулайман. Утган йили Рамазондан кейин Сентябрь ойида охирларида Хусусий фирмам хисоб ракамидан машина олиш учун УзЖМ автомобил заводининг расмий диллери хисоб ракамига пул тулаганидим. Лекин шу йилнинг Июн ойида маблагимни Диллер ташкилот кайтартириб Фирмамнинг хисоб ракамига туширдию уша куниёк янги шартнома бериб УзЖМ нинг уз хисобига утказилиб юборилди (янги тартиб буйича шундай килди). Яна Рамазон ойи келиб коляпти. Мана шу кунгача хали машинани олганим йук. Илтимос, бу масалани узим хал килолмадим шу Саволларимга жавоб берсангиз:1) Ушбу машинага аталган маблаг хали машина булиб бизга етиб келмаган, лекин туланганига 1 йил тулгани йук. Шу пулдан Рамазон ойи охирида хисоб чикариб закот бераманми ёки Сентябргача машинам келиб колса бермайманми?2) Шартнома шартларига кура нарх ошса Харидор томон ошган нарх кушимчасини тулаши керак эди. Сотувчи талабига биноан шундай килинди хам. Лекин Диллер шартномасида 2011 йил 31 декабрига кадар машина Харидорга келмаса Диллер 10%дан ошмаган микдорда жарима тулашлиги айтилган. Конун буйича ман жаримани ундиришга Судга мурожаат килиб , жаримани ундириш хукуким бор . Шунда нарх ошгани учун тулаган кушимча маблагимни ундирган жаримам билан коплаб олишим мумкин. Шариат буйича бу ишни килишим маъкулми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Закот бериш вақти қелганда бошқа пулларга қўшиб ҳисобланади.- Шариатда шартномани бажариш ортга сурилгани учун жарима тўлаш йўқ.

4 Май 2022, 22:20 | Савол-жавоблар | 148 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar