Устозга зарур савол

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!Устоз Жаноблари, Сизга бир савол билан мурожаат килмокчиман, савол мазмунини билиб, асло-асло фасодчи нобакорлар томонидан Сиз азиз Шайх Хазратларига мунтазам фитна саволлар туркумига киритмаслигингизни, ноурин топсангиз, жавобсиз колдиришингизни ва камина муридингизни лутфан маъзур тутишингизни утиниб сурагум...Савол: Аллохга Узини макомига яраша хамд ва шукрлар булсин ки, хозирги кунда узга мамлакатда Ул Яратган Эгамизнинг амрларига ва Пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в.нинг суннатларига эркинрок амал килмокдамиз, Узи давомий килсин! Соколимизни суннати набавияга мувофик холда устираётгандик, маълум муддатдан сунг юртимизга бир хайрли ишни амалга ошириш максадида бориб келмокчимиз. Шунга карамай, Пайгамбаримиз курсатмаларида бардавом булишни ихтиёр килиб, яъни куринишимизни узгартирмасдан, уз холида колдириб, йулга тушмокчимиз, иншааллох! Устозим сифатида бу кароримга кандок карайсиз..?Ва ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Яхши.

4 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 191 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar