Иддам чиққанми?

Ассалому алайкум! Эрим 2018-йилнинг октябрь ойида "Агар шу йилни охиригача келиб сан билан яшамасам талоқсан" деб кетди. Шу билан қайтиб келмади, хабар хам олмаяпти. Уйимдагилар бунақа эркак билан яшамайсан, бошқасига узатамиз деб қаттиқ туриб олишган(6 йилдан бери яшашимизни тайини йўқ, эримни бу гапи хаммага ортиқчалик қилди). Мани талоғим қачондан бошлаб тушган? Иддам қачон чиқади (гармональный узгаришлар туфайли хайз кўрмаяпман). Ёки чиқиб бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 2019-йилнинг биринчи кунидан иддангиз бошланган. Уч ҳайз кўриб покланганингиздан кейин. “гармональный узгаришлар туфайли хайз курмаяпман” деганингиздан “мутлоқ ҳайздан қолдим, қайтиб умримни охиригача ҳайз кўролмайман” десангиз биринчи апрелдан иддангиз чиққан бўлади. Йўқ бошқа маъно, “Ҳайзим кечикяпти” демоқчи бўлсангиз қачон уч ҳайз кўриб, покланган кунингиз иддангиз чиққан бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:43 | Савол-жавоблар | 135 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar