Иймондан чиқиш

Ассалому алайкум! Менда 1-2 ҳафтадан бери бир холат бўляпти. Тахорат олиб намоз ўқиб бўлганимдан кейин хаёлимга кийимингга пешоб теккан эди, сен намоз ўқиб қўйдинг, иймондан чиқдинг деган сўзлар келяпти. Қўрқиб кетяпман, иймондан чиқиб қилишни истамайман. Агар пешоб теккан кийимда билмасдан намоз ўқиб қўйса иймондан чиқадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар пешоб теккан кийимда билмасдан намоз ўқиб қўйса иймондан чиққан бўлмайди. Асло қўрқманг. Васвасага берилманг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 23:29 | Савол-жавоблар | 188 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar