Динсизлар билан ишлаш

Ассалому алайкум! Хитой инвесторлари билан ишлайман. Таржимонлик қиламан. Бир инсон “бу хитойлар мусулмонларга қаттиқ босим ўтказипти ва улар дини йўқ, ғайри динлар билан ишламанг, жоиз эмас” дедилар. Уларни юртида мусулмонларга қандай муносабатда бўлишаёткани сир эмас! Шу воқеаларни ёнимиздаги хитойликлардан сўрасам “биз билмаймиз, бу сиёсат аралаша олмаймиз” дийишган. Лекин бу ишлар оддий бизнесмен одамни қўлида эмаску. Хитойлик инвесторларимиз ҳам катта ҳурмат билан қарайди Ислом динига. Шу инсонлар билан ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шаръан ҳаром ишлар аралашмаса, жоиз. Сизга айтган инсоннинг таклифида ҳам жон бор. Аммо мусулмон тараққиёт қаерда бўлса, ўшани ўзлаштиришга ҳаракат қилиши керак. Уларни илмини тараққиётини ўзлаштиринг. Имкон бўлса, ўша хитойликни ҳам ўзингизни ахлоқингиз ва ҳаракатларингиз билан даъват қилинг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar