Омад

Ассалому алайкум! Яқинда ёшлари катта кишидан бир гапни эшитиб қолдим. Йигитга омад 3 марта берилади. Уни ушлаб қолиш йигитни қўлида лекин бўлар бўлмас нарсани сўрамаслик керак Аллоҳ ўша бўлар бўлмас ниятинг учун 3 омадингдан нечтасинидир беради ва омадсиз қолип кетасан ҳаётда дедилар. Ўқишга киришимни Аллоҳдан сўрагандим ўзим хоҳлаган ўқишга кирдим Алҳамдулиллаҳ. Онам яқинда бетоб бўлиб қолгандилар ҳар намозда онам учун Аллоҳдан шифо сўрадим Аллоҳга шукур Онам тузалиб кетдилар. Ҳар қадамда Аллоҳдан мадад сўрардим. Кичик муаммо пайдо бўлса ҳам Аллоҳни номини зикр қилсам мушкулим енгил бўларди. Отахонни гапларидан кейин худди ҳозир Аллоҳдан ёрдам сўрасам менга бериладиган омад тугаб қоладигандек туюлади Астағфируллоҳ Савол: 1)Ўзи йигитга 3 марта омад берилиши динимизда борми? Ўзимни дунёқарашимдан келиб чиқиб Валлоҳу аълам! дейман ва Аллоҳдан ҳар қандай муаммо каттами кичикми мадад сўрашни тўхтатмаяпман. Бу ишим тўғрими? Мен Аллоҳдан кимгадир ҳавас қилиб ёки мушкулимни осон қилишини сўрасам менга бериладиган 3 омадни(агар у динимизда бўлса) қанчадир миқдори ишлатилиб кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ абадий тирик, Аллоҳни Бергувчилиги ҳам ҳеч қачон тўхтамайди. Сўрашни билсак бўлди. Уч омад бу аҳмоқларни гапи. Одамлар эртак қилиб гапиришавериб гапиришавериб охири ўзлари ҳам шунга ишонадиган бўлиб қолишди. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 00:12 | Савол-жавоблар | 176 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar