Бақара сурасининг 57-ояти хақида
Ассалому алайкум! 57. Шунингдек, устингизга булутларни соябон қилдик, самовий ноз-неъматлар ва (пиширилган) беданалар нозил этиб, "Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар" (дедик). Улар (Исроил авлоди) Бизга зулм қилмадилар, балки ўзларигагина зулм қилдилар. Изоҳ: Самовий ноз-неъматлар деб таржима қилинган бу сўзнинг арабчаси Қуръонда "манн" лафзи билан келтирилади. Русча "манна", яъни ун. Саволим қуйидагича: манна олтин кункуни бўлиши мукунми чунки олтин кукунину истемол қилса миядаги эпифез безини яхши ишлашини таминларкан ва қон томирларни тозаларкан одам ДНКасини қайта тикланишига тасир кўрсатаркан ва у кукун жуда қиммат экан. Шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тафсирларда манн сўзини турлича тафсир қилишган, аксари ширинлик деганлар. Аммо бирортасида уни олтин кукуни деб қилинганига рўбарў бўлмадик. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 00:23 | Савол-жавоблар | 155 | Қуръони карим