Тўғри дуо ҳақида
Ассалому алайкум! Қандай дуо қилишни билмаяпман. "Бирортаси сўраса қатъият билан сўрасин, "Аллоҳим хоҳласанг бергин" демасин, чунки Аллоҳни мажбурловчи йўқ" ҳадисини ўқидим. Лекин ўйлаяпман, масалан биз бир нарсани хоҳласак уни биз Аллоҳдан қатъият билан сўрасак шубҳасиз Аллоҳ беради, аммо шу нарса биз учун хайрли бўлмаслиги мумкунку. Биз яхши кўрган нарсада ёмонлик, ёмон кўрган нарсамизда яхшилик бўлиши мумкунку? Мен дуода "Аллоҳим мен учун хайрлисини бер" деб сўрар эдим. Бу нотўғрими? Бу дуоларни қилганда ҳар бирининг ижобати ҳар хил бўладими? Яъни масалан мен бир нарсани хоҳласам қайси кўринишдаги дуони қилишим керак? Фарқи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! "Аллоҳим хоҳласанг бергин" деган сўз билан “"Аллоҳим мен учун хайрлисини бер”нинг ўртасида катта фарқ бор. Сиз тўғри сўрар эдингиз экан. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 01:51 | Савол-жавоблар | 172 | Дуолар