У одамни ўқиган намози

Ассалому алайкум! Мен аввал тўйларда видеога олиш ва монтаж қилиш студиясида ишлаганман. Кейин шу каналдан ўқиб билдим, намоз ўқийдиган одамга мумкин эмас экан. У ернинг бошлиғи жуда хам мол дунёни яхши кўради. Уй, мошина, пул ва хоказо. Мен ўша ердан ишдан кетишимни аввал ва хозиргача у одамга ўзим олган билимларимни айтиб юраман. Лекин амал қилмайди. Ўзини жуда хам ақллиман деб билади. Яқинда ўша аввалги бошлиғим “Мен Намоз ўқишим керак” деди. Мен унга “Агар намоз ўқиб тўғри йўлда юришни хохласанг ҳаммасидан кеч. Агар намоз ўқиб сигарет чекишни тўхтатмасанг, ароқ ва пиво ичишни тўхтатмасанг, хотининг бўла туриб бошқа қизларга ёмон хаёл билан қарашни тўхтатмасанг бефойда” дедим. Сабаби сен шу юришни хеч ўзгартирмасдан намоз ўқисанг эртага қайсидир кишига “намоз ўқинг” десак сени кўрсатади дедим. Мен гапни айтишим билан “Унақа қилиб намоз ўқигандан ўқимаган яхши” деди. Мен гунохкар эмасманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз аввал намозга чақиришингиз, кейин секин аста илм олишга чақиришингиз керак эди. Сиз худди шайтонни ишини қилиб ўшани айтадиган гапларини гапирибсиз. Ўқиб турган намозини фойдаси йўқ деманг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 01:51 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar