Ҳақдор инсонларга

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, мен ўсмирлик пайтимдан бери савдо билан шуғилланаман. Харидорлар бази пайтлари сотиб олган нарсаларини унутиб қолдириб кетишади, хозир шундай холат юз берса эгаси сўраб келгунича асраб олиб қўяман. Агар анча муддат эгаси келмаса ўша нарсани қийматича пулни эхсон қилиб эгасини ҳаққига атайман. Авваллари эътиборсизлигим сабабли қолдирилган нарсаларга жиддий қарамас эдим, баъзи пайтлари ўша нарсаларни ўз товарларимга қўшиб сотиб юборган бўлишим хам мумкин. Бошқаларни хаққидан жуда қўрқаман. Мени анчадан бери бир нарса қийнаяпти, менда кимнидир хаққи қолиб кетган бўлса қиёматга қолишини хохламайман. Бир нарсани ўйлаб қолдим, имкон топганда мухтож оилаларга эхсон қилиб менда хаққи қолиб кетган инсонларга атаб юборсам жоиз бўлармикан. Шу масалада ёрдам беринглар азиз устозлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уларнинг номидан садақа қилсангиз бўлади.  Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 02:35 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar