Қадр кечасидаги ибодат ва қазо

Ассалому алайкум! Қадр кечасидаги иботадни 4 ракатли намоз бор биринчи ракатда Ихлос сураси иккинчи ракатда Қадр сураси 3-4 ракатлар хам худди шундай фақат 4-ракатда 100 маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Қилсам савоблими ёки йиллаб ўқилмай қолган қазо намозларини ўқиганим савоблими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек намоз йўқ. Қўлингиздан келганча вақтингизни ибодат билан ўтказсангиз бўлди. Қазоми, нафлми, тиловатми, зикрми фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 162 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar