Ҳийлага кирадими?

Ассалому алайкум! Хозирги кунда ўйналаётган ичимликлар қопқоғидаги ютуқларни, дўкон сотувчиси махсулотни сотиб олмасдан туриб чироқ ёқиб ютуқ бор эклигини олдиндан билиб олиши хийла(гунох) эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу маккорликку. Шу ўринда яна такрор эслатиб ўтамиз, маҳсулотни ичиш, ейиладиган бўлса ейиш мақсадида соти олсаю ундан ютуқ чиқса олса жоиз. Одатда ўзи ичмайдиган ёки ичишга яроқли бўлатуриб арзимас пул экан омадим келса ютуғини ютиб оларман деган мақсадда сотиб олса жоиз эмас, чунки бу қиморга киради. Шу ҳолда ютиб олса уни ҳам олиш жоиз эмас. Қолаверса сиз айтганингиздек ютуқ қўйганлар ҳам анойи эмаслар. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 07:40 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar