Карз масаласи, кимга бериш керак?
Ассалому-алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху.Хурматли устоз, шайх хазратлари!!! Узок хорижда ишлайман. Топишим Аллохга шукр ёмон эмас. Ишим огир. Шу кунларда аввалига намозхон биродарим, кейин акам ва кеча якин кариндошим телефон килишиб пул зарур эканлигини, яъни иложим булса карз бериб туришимни сурашди. Яхши ишлаб топганим билан уз ташвишларим ва харажатларим узимга етарли.Нима килишни билмай колдим.Бир амаллаб факат бир кишига карз бериб туришим мумкин.Акам ва кариндошим намоз укишмайди.Балки намозхон биродаримга беришим керакми,лекин у йигитни хам яхши билмайман.Акам тугишганим булса?Шу масалага ойдинлик киритиб беринг устоз.Нимага бирданига хамма мандан карз сураб колди. Буям бир синовми ёки? Аллохим илмингиз ва мартабангизни бунданда зиёда айласин. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ерда ҳамма қарз сўраб олиб бермай кетишга ўрганди. Қарзни сўраётганда бермасликни ният қилиб сўрашади. Ҳозир қарз олгандан қарз бериб қайтариб олалмаётганлар кўп. Сиз ўзингиз биласизу, аммо борини айтиб қўйишимиз, бизнинг бурчимиз.
5 Май 2022, 07:51 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат