Маош адашиб кўп берилса

Ассалом алейкум! Мен 2017-йил феврал ойида давлат идорасига ишга киргандим. Ойлик маош олишнинг давлат томонидан белгиланган қонун қоидасига кўра мен ишлаётган лавозимда (кичик илмий ҳодим) дастлабки икки йилда 1млн 6 юзминг қанчадир маош олиш керак экан. У ердаги ҳисобчи адашиб менга икки йиллик шу лавозимда меҳнат амалиётига эга бўлган ҳодимга бериладиган маош яъни 1 млн 7юзминг қанчадир ёзган ва 4 ёки 5 ой давомида ортиқча маош олганман. Саволларим: 1. Мени бу нарсадан ҳабарим бўлмаган (ҳамкасбларим айтишган лекин мен ҳисобчини ўзи билади деб) ҳеч нарса қилмаганман. Шу ортиқча пуллар менга ҳалолми ёки ҳаромми? 2. Агар ҳаром бўлса мен бу пулларни қайтиб бериш билан гуниҳни ўзимдан соқит қила оламанми? 3. Агар ҳалол бўлса ҳам ( чунки мен бундан беҳабар бўлганман ва мен билан тузилган шартномада кўрсатилган миқдордаги пулни олиб келганман), бу пулларни қайтиб берсам, оиламни ҳақини бериб юборган бўлиб гуноҳга қолмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол эмас. 2). Қайтиб беришингиз шарт ва тавба ҳам қиласиз. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 07:51 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar