Тилла савдосидаги кўзнинг нарҳи

Ассалому алайкум! Мен заргарлик билан шуғулланаман. Сизлардан бир масалани сўромоқчи эдим заргарлик буюмлари ясалганда унда бир нечта кўз бўлади. Мисол учун мен 2гр ли узук ясадим, лекин унда 0,2 гр кўзи бўлса мен шу узукни кўзи билан тиллани нархида 2 гр қилиб сотишим керакми ёки 1,8 гр қилиб кўзини грамини айириб ташаб сотишим керакми? Кўзини граминиям тилла нархида сотиш рибога кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини очиқ-ойдин 0.2грамми кўз қолгани тилло деб айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 08:46 | Савол-жавоблар | 177 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar