Мўминларнинг сифатлари ва татбиқ
Ассалому алайкум! Аллоҳ беҳисоб ҳамдлар бўлсинки Қуръон даги ажойиб яна бир ҳидоят оятлари ҳақида фикр юритишга муяссар қилди. 23:57-62 оятларда мўминларнинг сифатлари таърифланган ва охирги оятда инсонни тафаккурга чақирувчи оят, яъни инсонга бу сифатлар тоқати кўтарадиган нарсалар экани ҳақида баёнот берилган. Мен Аллоҳни изни билан ушбу оятдаги сифатларни Аллоҳни раҳматини ва розилигини истаб амалиётга ўтказишга қарор қилдим. Энди сиз устозлардан шу сифатларни ҳар бирига эришиш учун қандай сабабларни қилишим кераклиги ҳақида кўрсатма берсангиз, ин шаа Аллоҳ сабабларни астойдил холис қилиб, натижани Аллоҳга таваккул қиламан. Қандай амаллар қилишим кераклиги ҳақида илтимос кўрсатма берсангиз. Аллоҳ Ўзидан қўрқувчи ва умид қилувчи, ва рози бўлган бандалари қаторида қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таъоло “Муъминун” сурасид марҳамат қилади:إِنَّ الَّذِينَ هُم مِّنْ خَشْيَةِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَوَالَّذِينَ هُم بِآيَاتِ رَبِّهِمْ يُؤْمِنُونَوَالَّذِينَ هُم بِرَبِّهِمْ لَا يُشْرِكُونَوَالَّذِينَ يُؤْتُونَ مَا آتَوا وَّقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَى رَبِّهِمْ رَاجِعُونَأُوْلَئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَهُمْ لَهَا سَابِقُونَ 57. Албатта, Роббиларидан қўрқиб хавфда турувчилар.
58. Ва Роббилари оятларига иймон келтирадиганлар.
59. Ва Роббиларига ширк келтирмайдиганлар.
60. Ва берадиган нарсаларини албатта Роббиларига қайтгувчи эканликларидан қалблари титраган ҳолда берадиганлар.
61. Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша (яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар.
Ушбу оятларда мўминларнинг бир неча сифатлари зикр қилинмокда:
1. Аллохдан доимо қўрқиб, хавфсираб туриш. Яъни доимо тақводорлик даражасида бўлиш.
2. Аллоҳнинг оятларига иймон келтириш. Хоҳ улар Аллоҳнинг китоби самовийсининг оятлари бўлсин, хоҳ борлиқдаги оят-мўъжизалари бўлсин, барибир.
3. Аллох таолога ширк келтирмаслик. Эътиқодда Унинг шериги борлигини тан олмаслик, амалда Аллохдан бошқа учун амал қилмаслик.
4. Закот, садақа берганда қиёмат куни Аллоҳ таолога қайтишни ўйлаб, қалби титраб туриб бериш. Бу сифатинг зикри келган оят тафсирида имом Аҳмад қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар. Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, «Берадиган нарсаларини албатта Роббиларига қайтгувчи эканликларидан қалблари титраган ҳолда берадиганлар» ўғрилик этиб, зино қилиб, ароқ ичиб, кейин Аллоҳдан қўрқадиганларми?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ! Эй Сиддиқнинг қизи! У намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, садақа қиладиган ва шу билан бирга, Аллоҳдан қўрқадиган одам», дедилар».
Имом Фахриддин Розий раҳматуллоҳи алайҳи тафсирларида ўша сифатлар ҳақида қуйидагиларни ёзган эканлар:
«Билгинки, бу сифатларнинг тартиби ғоят гўзалдир:
Биринчи сифат тақиқланган нарсадан сақланишни вожиб қилувчи қаттиқ қўрқинчга далолат этади.
Иккинчи сифат Аллоҳнинг ваҳдониятини тасдиқлашга далолат қилади.
Учинчи сифат тоатларда риёкорликни тарк этишга далолат қилади.
Тўртинчи сифат олдинги уч сифатни жамлашга далолат қилади. Тоатларини титраб, нуқсонга учрашидан қўрқиб адо этади. Ана шу, сиддиқлар мақомининг чўққисидир. Аллох бизларни ҳам шунга эриштирсин». (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 14:14 | Савол-жавоблар | 177 | Руҳий тарбия