Ўзи кетиб қолган аёлнинг махри

Ассалому алайкум! Дадами иккинчи хотинлари 2йил яшади. Шу оралиқда айти деди гап сўз кўп бўлди. Кетаман девради дадам кетмийсан десаларам, охири арзимаган бахоналар билан кетиб қолди. Энди махрини бермагандилар, бериш керакми ё кетиб қогани учун берилмайдими? Аёл киши ўзи кетса махр олган бўса қайтариб бериш керак деб эшитган эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрни бериш шарт. Ҳеч бўлмаса у аёл кечдим десин. Бунинг учун уни мажбурламаслик керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 09:08 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar