Саломни хазф килмок

Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Термизийни сунанларидаги 296-хадис тугрисида сизга саволим бор эди.Бу хадисни Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килганлар.Имом Термизий рахматуллохи алайхи бу хадисни хасан-сахих деб белгилаганлар.Хадисни матни куйдагича:حذف السلام سنة яъни саломни хазф килмок суннатдир.Бу хадисдаги хазф сузи тугрисида 2 хил гап бор экан.Бири саломни мад килмаслик,яъни чузиб юбормаслик.Иккинчиси саломни каттик айтмоклик.Агар бу ердаги биринчи маънони оладиган булсак мени таажублантиргани шуки хозир барча имомлар саломни унлиларини чузишади.Масалан ассалааааму алайкум рохматуллоооох деб.Аслида оддий айтилиши ассалааму алайкум ва рохматуллоох дур.Мени узим хам саломни чузмай айтаман.Аммо узингиз бир жавобингизда езганингиздек имомлар укиб урганган одамлар.Хазрат бу хадисда кузда тутилган маъно нима эканлигини езиб беринг,илтимос?Жавоб учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз айтган маънолардан ташқари имом Аҳмаднинг ўнг томонга салом берганда овоз чиқариш ва чап томонга берганда чиқармаслик деган. Сиз айтган имомлар бу гаплардан хабардор бўлмасалар керак.

5 Май 2022, 09:19 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar