Яхшилик қилай десам мени ёмон кўришяпти
Ассалому алайкум! Мен бир куни ўзимизни маҳалладошларимизни суҳбатига аралашиб қолдим, кўпчилиги мендан ёши катта 50-55 ларга кириб қолган. Менинг ёшим 20да. Намоз ўқимайди лекин ўзини ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди. Диний тушунчаси умуман паст. Умуман дин ҳақида нотўғри тушунчага эга. Мен унга ундай эмас десам мени ёмон кўряпти. Менга умуман ёмон муомалада бўляпти. Мен унга далиллаб бердим лекин улар ўз фикрларида қолишяпти ва менга ёмон кўз билан қарашяпти. Мен шу холатда нима қилишим керак?Мен умуман нотўғри гапларга чидаб туролмайман. Мен нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз илм ҳам ўрганинг уни етказишни ҳам ўрганинг. Илм олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Ҳақни гапираяпман деб ҳамма нарсани ҳар ҳолатда гапираверманг. Уларга ўзлари қизиқадиган диний маълумотларни беринг. Фақат яхшиликка тарғиб қилинг. Масалан ким силаи раҳм қилса ризқи кенг ва умри узун бўлади деган ҳадис бор. Шу кабиларни етказинг. Хатоларини тўғрилаш вақти ҳам келади. Ҳозирги кунда хатоларини тўғрилайман десангиз туғиб катта қилган ота-онангизга ҳам ёқмайсиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 09:52 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар