Опамнинг никоҳи нима бўлган

Ассалому алайкум! Опамни илтимоси ва саволи бор экан опам 6 йил олдин турмуш қурган эди. 3 уйланиб ажраш экан буни билмаган эдик сабаби у одам Москвада юрарди. Ўша ерни фуқороси бўлиб кетган экан тўйдан кегин билдик. Опа майли пешонамда бор экан деб оиласини бузмади. Улар 2 қиз фарзандлик бўлишди. Бу хаёти давомиди опамни кўп азоб берибди. Хамма хам адашади уйда бирон нимани нотўғри қилиб қўйса хам чиқиб кўчада ўзини хотини ошна оғайниларига ёмонлар экан. Шу орада 3 собиқ хотини орага тикала бошлабди. 3 талогини олиб кетган экан аслида у хотин опами эри, 2 та қизига қарамай ўша хотин билан яшаш мақсадида опамни хайдай бошлабди. Ўтирса ўпоқ турса сўпоқ қилиб опам болларни ўйланг, отасиз қўйманг. Майли ўша хотин билан хам яшенг, мен билан хам деп хамма нарсага рози бўлса хам унамапти. Охири опам иложсиз онамни уйига москвадан қайтиб келди. Опам ёмон аёлмас 5 махал намозини ўқиб уйда ўтирган аёл. Саволи шуки эри кет хаётини қил эрга тек боллар кичкина вақтида тегиб яша деган экан онамникига келган махал хам роса ялиниб болларизи ўйленг, яшелик деса хам нечи маротаба “эрга тег дедим сенга сен билан яшамиман сен менга харомсан” депти. Опами харидори кўп, яхши аёл бўлгани учун ажралганини эшитиб оғиз солишяпти. Опам эри талоқ қилмаганку деп ўйланиб қолди. Эри ўша эрга тег сен менга харомсан бирога тегиб яша деган гапи талоққа кирадими, жавобини берган хисобланадими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоққа киради. Ўшандан бери уч ҳайз кўриб покланган бўлса бошқага турмушга чиқиши мумкин. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 10:02 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar