Байъбоши бериш келишуви

Ассалому Алайкум Хазрат. Сизнинг Ислом ривожига кушаётган хиссангизга Аллохнинг ажру мукофотлари булсин. Сизга савол билан мурожаат килишга рухсат бергайсиз.Икки инсон уй савдосида келишиб шартлашишади. Байъбоши килиб 2000 $ белгиланади. Олувчи байъбоши бераман, агарда айниб колиб уйни сотиб олмайдиган булсам байъбошини кайтариб олмайман, агарда сотувчи уйни сотишдан айниб колса, байъбошини 2 марта куп (4000 $) килиб беришга келишилган. Ва байъбоши берилган.Ярим йил утгач сотувчи (уйни эгаси) юкоридаги келишувни бузган холда уйини бошка олувчига кимматрок нархга сотиб юборди. Сотувчи 1-олувчига 3000 $ байъбошини кайтариб беради ва колган кисмини беришдан бош тортади. Савол. 1.Ушбу келишув тугрими? Яъни байъбошини 2 марта купрок микдорда кайтариб олса буладими? 2.Агар тугри булса, келишувга асосан колган 1000 $ пулни талаб килса буладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иккиси ҳам, талаб ҳам қилмайди, олмйди ҳам.- Сиз айтган ҳолат савдо эмас, савдога ваъдалашиш.

5 Май 2022, 11:51 | Савол-жавоблар | 139 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar