Квартира қарзини узиш учун пулдан закот
Ассалому алайкум! Мен янги қурилаётган уйлардан фарзандларимга атаб 2та хонадан сотиб олганман. Улардан бирига хали қарзим бор. Савол: 1) Шу қарзни ёпиш учун йиғиб қўйган пулимдан закот бераманми? 2) Иккинчи уйимдан қарзим йўқ, у уйдан хам закот бераманми? Маълумот учун: у иккала уй хам хали қуриб битказилмаган, мақсадим битгандан сўнг ижарага одам қўйиш, бир кун келиб агар тақдир тақазо қилиб пул зарур бўлса сотиб юборишим хам мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар нисобга етган ва бир йил тўлган бўлса уй учун йиғилган пулдан ҳам закот беришингиз шарт.2). Уйни сотиш ёки пулни банд қилиш ниятида олмаган бўлсангиз унинг қийматидан закот чиқармайсиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 178 | Закот