Уколда таҳорат бузилиши

Ассалому алайкум! Укол олаётган беморнинг таҳорати бузиладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Укол икки қисмга бўлинади. Мушаклар орасига олинадиган укол. Одатда ундан қон чиқмайди. Шунинг учун таҳорат синмайди, мабодо қон оқиб чиқса таҳорат синади. Иккинчиси томирга олинадиган укол, одатда томирга тушган ёки тушмаганлигини билиш учун шприцга қон тортилади. Шу заҳотиёқ таҳорат синади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 163 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar