Зулукнинг сўлаги рўзани очмайдими? (Аниқлик)

Ассалому алайкум! "Зулук рўзани очмайдими?" деб сўраган саволимга сизлар " Очилмайди. Рўза ташқарига чиққан нарсадан эмас ичкарига кирган нарсадан очилади" деб жавоб берибсиз. Лекин зулукнинг сўлагида гепарин моддаси бор. У тирга киради ва қонни шу модда орқали тозалайди ва суюлтиради. Ана шу сўлаги қон томирларга кириши билан рўза очилмайдими деб сўраган эдим. Мен одамларга зулук қўяман. Рўзадор ҳолатида қўйсам уларнинг рўзаларини билмай очиб қўймасмикинман деган мақсадда сиздан сўраган эдим. Илтимос аниқ жавоб берсангиз. Жавобингизмен учун фатво даражасида бўлади. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатий(оғиз, бурун, орқа жинсий аъзо каби) йўллардан бошқа жойдан кирган нарса рўзани очмайди. Ҳатто ошқозонга йўл йўқлиги учун аёлларни олд жинсий аъзосидан нарса киритилса ҳам очилмайди. Қўрқмай қўяверинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 137 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar