Қолдирилган намоз учун азоб

Ассалому алайкум! Мўмин киши 1 намозини билиб қолдирса бир неча минг йил дўзахда азобланаркан. Агар қолдирилган намозлари учун астойдил тавба қилса ва бошқа билатуриб намозни қолдирмаса дўзахга бунинг учун азобланмаслигни умиди борми? Атайлаб қолдирганини назарда тутмаяпман. Масалан, киши ишни деб жами 3-4та намозни қолдирган бўлса. Тавба қилса дўзахга бунинг учун азобланмаслигни умиди борми? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта умиди бор. Қолдирган намозларининг қазоларини ўқиши ҳам шарт. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 175 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar