Жамоат намозида имомни овози эштилмай қолса

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, масжидда пешин намозида 4 ракат фарзида мен масжидди 2 қабатида(2 этажда) эдим. Биринчи ракатни имом билан o‘қидик кейин имомни овози келмади микрофон бузилди, такбир айтаётган одам йўқ эди. Кейин орамизда бир одам намозни такбир айтиб намозни имомлик қилиб намозди тугатди. Яни 3 ракатни бошқа одам имомлик қилди. Намозимиз саҳиҳ бo‘лдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бошқа одам имомни ҳаракатига эргашиб ҳаракат қилган бўлса намоз тўлиқ бўлган бўлади. Агар имом у ёқда қолиб ўзи алоҳида ҳаракат қилган бўлса намозни қайта ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 153 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar