Каффорот рўза хақида

Ассалому алайкум! Устозлар, ёшим 40да 15 -25 ёшлар орасида рамазон рўзасини хатолар билан тутганман. Яъни иймоним сустлигидан бир кунлари тутиб баъзи кунлари тутмаганман. Рўзани бузса каффорот борлигини билмасдим. Яқин 15 йил чамаси Рамазон рўзасини қазоларини тутдим. 1 марта 60 кундан каффоротини хам тутдим. Саволим: 10 йиллик қазоларим учун неччи марта каффорот тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тутмаган кунларингизга бир кундан тутиб қасддан очиб юборган ҳар бир кунингизга 60 кундан. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 144 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar