Узрли аёл Бисмиллаҳни айтиб юриши

Ассалому алайкум! "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" жумласи баъзи олимлар томонидан оят деб ҳисоблангани учун аёллар ҳайзли вақтларида бу жумлани зикр қилмасликлари керакми, яъни бу вақтда фақат "бисмиллаҳ" дейишлик жоиз деб эшитдим. Тилим бу жумлага жуда ўрганган, кўпинча уй ишларини доим шу сўзлар билан бошлайман. Шунинг учун буни билишни жуда хоҳладим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳоизанинг тиловат ният қилмасдан айтиши жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar