Эридан сўрамасдан эхсон қилиш
Ассалому алайкум! Мен охиратни, у дунёни ўйласам жуда қўрқиб тезроқ савоб амаллар қилиб намозларни тўкис адо этишга харакат қиламан. Қўлимда бор нарсамни эхсон қилгим, савобимни кўпайтиргим келади. Лекин турмуш ўртоғим узоқ сафарда шу боис базиларини сўраб берсам базисини сўрамасдан бериб юбораман ва савоби у кишига хам ёзилсин деб умид қиламан. Мен ўзим хам ишлайман. Маошимдан еримдан сўрамай эхсан қилсам бўладими? Базида эримдан сўрасам мен узоқдаман бировларга бермай ўзларинг ишлат дейди. Эрим хам 5 вақт намозни канда қилмайди. Кўп холларда қариндошларникига боришга. Яни силайи рахм, кексалардан хабар олиш керак десам хушламайди унча. Мен боргим хабар олгим қўлимда борини бергим келади. Эрим хаммасига рози бўмеди. Мен барибир беравераман шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни молингиздан эҳсон қилаверинг. Бу борада ҳам қуйидаги оятга амал қилсангиз бўлди. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلاَ تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَّحْسُورًا 29. Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин.
Исрофгарчиликдан қайтарилгандан сўнг ушбу оятда пулу мол сарфи аслида қандай бўлиши кераклиги баён қилинмоқда.
«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма».
Яъни «Бахил бўлма». Оятда бахиллик жуда ҳам ажойиб бир тамсил ила васф қилинмоқда. Қўлини бўйнига боғлаб олган одам ҳеч қачон ҳамёнига қўл сола олмайди ва ундан пул олиб, бировга нафақа бера билмайди. Демак, бахил одам «Кутилмаганда ҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай», деб, қўлини бўйнига боғлаб олган кишига ўхшатилмоқда.
«Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма».
Яъни «Қўлингни бир йўла ёзиб, бор-йўғингни бошқаларга бериб, тугатиб ҳам қўйма».
«Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин».
Ўйламасдан, борини беҳуда сарфлаб, сариқ чақасиз қолган одам маломатга учрайди. Уни ҳамма маломат қилади. Нотўғри ва ноўрин тасарруфини қоралайди. Шунингдек, вақт ўтгандан кейин, унинг ўзи ҳам қилган ишига пушаймон бўлиб, ҳасрат-надомат чекади. Исломда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушириб қўйилмайди. Балки ўрта меъёрда адо этилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 13:30 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш