Ҳар бир гуноҳга алоҳида тавбами

Ассалому алайкум! Абу Солиҳ Абдураҳмон ибн Зайёддан ривоят қилади. "... Муса алайҳисалом айтдилар: "Менга хабарини айтчи, Одам фарзандини қайси гуноҳни қилса, унга ғолиб бўласан"?. Иблис: "Нафсига мағрурланса, амалини кўп санаса ва гуноҳини унутса, унинг устидан ғалаба қиламан" деб жавоб берди. 1. Нафсига мағрурланиш нима у? Кинрдан фарқи борми? 2. Инсон ҳар бир қилган гуноҳи учун алоҳида-алоҳида тавба қилиши керакми? Ўзини гуноҳкор санаб барча гуноҳларини кечиришини сўраб тавба қилса ҳам бўладими? Агар қилган гуноҳларини унутган бўлсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кибр деб ҳақни тан олмаслик ҳамда ўзидан ўзгаларни паст кўришдан иборат. Нафсига мағрурланиш эса ўзини ўзи “Мен ҳам чакана одаммасман” деб билиш. Ўзидан ужубланишдан иборат. Ҳар бирига алоҳида тавба қилиши керак. Умумий тавба қилиш ҳам кифоя қилади. Қазо намозини ўқиганлар орқасида вақтида ўқимаганлари учун тавба ҳам қилиб қўйишлари керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar