Намозни қаср қилиш ҳақида

Ассалому алайкум! Биз анча йилдан бери чет элда истиқомат қиламиз. Баҳоли қудрат хар йили ёзда Ўзбекистонга таътилга боришга ҳаракат қилиб келаяпмиз. Бу йил ҳам ёз фаслида 2 ҳафтага бориб келмоқчимиз. Бу йил Тошкентдан уй сотиб олдик ва ўша уйга борамиз. Бир ҳафта Тошкентда ва бир ҳафта вилоятда (ота-онамизнинг уйида) турмоқчимиз. Савол: ёълда намозлар қаср қилинишини биламиз, лекин Тошкент ва вилоятда турганимизда қайси бирида намозларимизни қаср қилиб ўқиймиз? Шу пайтгача Тошкентда уйимиз бўлмагани ва сафаримиз 2 ҳафтадан кўпроқ бўлгани учун бу каби савол бизда пайдо бўлмаганди. Биз Тошкентда қаср ва вилоятда тўлиқ қилиб намоз ўқиб келганмиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёти икки жойда ҳам тўлиқ қилиб ўқинг. 4 ва 2 ракъатли намозларни 2-ракъатида албатта ташаҳҳудга ўтиринг. Агар туриб кетсангиз қайтиб ўтиринг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 15:52 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar