Рўзам синганми, каффорат ўтайманми

Ассалому алайкум! Тишим узоқ вақт ва қаттиқ оғриганлиги сабаб бугун стоматологга бордим. Доктор тишимни кўриб, устидан қаттиқ босди. Оғзимга тупук йиғилганди, қон бор ёки йўқлигини билмайман, кейин духтур ютинг деди, туфлай десам қўймади. Охири ютдирди. Кейин яна ковлаб туфлатди. Туфлаганимда қонни кўрдим. Ютганимдагини қони борлигини билмайман. Ундан кейин кечгача ҳеч нарса емай рўзамни давом эттирдим. Энди нима қилай, рўзам синганми? Каффорати бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан бир кун тутиб қўяверинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 154 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar