Устозимизнинг синов тестлари

Ассалому алайкум! Мен лицейда ўқийман. Инглиз тили устозимиз ҳар ҳафта баъзида ҳар ойда бизни текшириш учун тест оладилар. Тест учун биздан 2000 сўм пул оладилар ва пулни ютган ўқувчига берадилар. Бу албатта зулм ҳисобланади ва бу мумкин эмас, буни биламан. Мен сўрамоқчи бўлган нарса эса бошқа, агар мен тестда ғолиб бўлиб пулни ютсам уни қай мақсадда ишлатишим жоиз? Устозим тажрибали, ёши катта, жуда қайсар инсон. Лекин диндан хабари йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ютсангиз устозингизга айтмасдан эгаларига тарқатиб юборинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 190 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar