Мени қийнаган савол
Ассалому алайкум! Қуйида бу икки савол ва жавобини илова қиламан. 1-савол вақти 24.08.2014 Банк соҳасида ишлаш Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳозирда хорижда Европа давлатларидан бирида иш юзасидан истиқомат қиламан. Шу ерда банк соҳаси бўйича ўқишни якунлаб, шу йўналиш бўйича ишга кирганман. Кўплаб манбааларда “банк соҳасида ишлаш исломда ҳаром” деган фатволарга дуч келдим. Менинг ишим тўғридан-тўғри кредит шартномалар билан боғлиқ эмас, лекин умумий банк фаолиятига алоқадор, яъни банкка молиявий бозорлар ҳақида маълумот етказиб беради. Ҳозирги кунда банкларнинг баъзи бўлимлари халқаро валюта савдоси, ёки қимматбаҳо қоғозлар (актсиялар), хом ашё савдоси сингари рибога алоқадор бўлмаган операциялар билан шуғулланади. Лекин маълумки, ҳозирда банкларни асосий даромади рибодан келади. Агар банкда рибога алоқадор бўлмаган соҳасида ишласам ҳам, топадиган маошим ҳаром бўладими? Жавоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: - Уламоларимиз банкда фақат рибога алоқадор бўлмаган ишларни қилиб ишлашга рухсат берганлар. 2-савол Тармоқли маркетинга ёрдам бериш 22:54 / 21 декабрь | Мухиддин | 106 Ассалому алайкум! Мен Дастурчи бўлиб ишлайман. Бир фирма таморлиқ маркетинг билан шуғуланади, Дори дармон сотишади(Маҳсулотлари харом бўлмаган) ва уни ичида тармоқли маркетинг ҳам бор, уларни маҳсулотларидан сотиб олиб уларга қўшилади ва ўзи тагига одамларни олб келса, хар бир олб келган одамидан 10$ дан олар экан. Менга шунинг ҳисоб китобни юргузадиган Дастур қилб беришми сўраб қолди. Биламиз Тармоқли маркетинг шариатимизга тўри келмайди. Саволим уша дастурни яратиб бериб уларга шерик бўлиб қолмайманми ва уша Дастурни яратб бериш учун олган Пулим менга харом бўлб қолмайдими? Жавоби «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Ёрдам берманг. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳ. Валлоҳу аълам! Энди менинг саволим биринчи саволди жавобида - Уламоларимиз банкда фақат рибога алоқадор бўлмаган ишларни қилиб ишлашга рухсат берганлар дейиляпти, иккинчи жавобда – Ва алайкум ассалом! Ёрдам берманг. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳ. Валлоҳу аълам! Дейилмоқда. Биринчи жавоб бўйича рибога аралашмасдан ўша ташкилотда бошқа ишларни қилиш мумкин ҳулоса оляпман. Иккинчи жавоб бўйича ўша ташкилотни қайси бўлимида ишламасин дуруст эмас деган ҳулосани оляпман. Ўйлашимча ўша ташкилотда нима иш қилса ҳам ўша ташкилот ривожи учун хизмат қилган ҳисобланади деб ҳулоса қилган эдим. Шу бўйича банк кассасига ишга киришга йўқ деб жавоб бергандим. Банкда қайси соҳаси қайси бўлимида ишлаш бўлса ҳам яхшимас, чунки ўша ташкилотга қайсидир хизмати орқали ёрдам беряпти деб ўйлаб такрорлаб келардим. Валлоҳу аʼлам. Мен қийнаган нарса биринчи жавоб бўйича банкга касса бўлимида ишлашим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Уламолар рибога бевосита алоқаси бўлмаса банкда ишласа бўлади деганлар. 2). Дастурда эса тўғридан-тўғри гуноҳга ёрдам бериш бўлади. Чунки ўша дастур туфайли шаръан ҳаром бўлган “компанияга аъзо қилиш” ва улардан эвазсиз келадиган даромад дастури тузилган бўлади. У одам ўша дастурни тузиб бермаса улар ундай фаолият юритолмайди. Биринчисида эса уларга ёрдам бермаса ҳам ўзлари фаолият юритаверишади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Уламолар рибога бевосита алоқаси бўлмаса банкда ишласа бўлади деганлар. 2). Дастурда эса тўғридан-тўғри гуноҳга ёрдам бериш бўлади. Чунки ўша дастур туфайли шаръан ҳаром бўлган “компанияга аъзо қилиш” ва улардан эвазсиз келадиган даромад дастури тузилган бўлади. У одам ўша дастурни тузиб бермаса улар ундай фаолият юритолмайди. Биринчисида эса уларга ёрдам бермаса ҳам ўзлари фаолият юритаверишади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром