Калдонийлар

Ассалому алайкум! Иброхим алайхиссалом Ироқ калдонийлари орасида осиб улғайдилар, (Ислом тарихи китобидан). Ироқ калдонийлари кимлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Калдонийлар/ Chaldea/ Халдеи/ Χαλδαίοι қабиланинг номидир. Асл келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор. Баъзилар калдонийлар оромий бир қабиладир, деган бўлса, бошқалар оромий қабила эмас, балки оромийлар билан жипслашиб кетган бошқа қабиладир, дейишган. Бир муддат Бобилда ҳукмронлик ҳам қилишган. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 168 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar