Идда тўғрисида

Ассалому алайкум! Устозлар биринчи турмушим бузилган иккинчисига уйланганман униям биринчи ҳаёти бўлмаган ўша вақтда сўраганимда иддам чиққан деган. Энди билсам иддаси чиқмаган экан ҳаттоки эри жавобини берганини эслолмаяпти. Орамизда фарзандлар бор нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аниқлатиб олинг. Оиалиси бузилаётганда эрнинг оғзидан чиққан гапларга ҳам қараш керак. талоқ айтилмасада талоққа далолат қиладиган сўзлардан бирортаси айтилган бўлса орага талоқ тушади. Агар шу каби сўзлар бўлган бўлса сиз никоҳингизни янгилатиб олинг. Агар у каби сўзлар бўлмаган бўлса талоғини олиши ва идда ўтириши шарт, сўнг сиз никоҳлаб оласиз. Бу сайт фаолият юритмасидан аввал инсонлар жуда кўп нарсадан бехабар эканликларини билдик. Бу биргина сизни бошингизга тушган савдо эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar