Нуқсонли нарсани масжидга бериш

Ассалому алайкум! Парфюмерия дўкон очаман, қўлдан келганча шариат чегарасида тураман. Яқинда бир товар сотгандим, уни озгина нуқсони бор эди. Кўриб нуқсон дейишга ҳам арзимади, лекин барибир нуқсон. Шуни пулини масжидга эҳсон қилиб юборсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масжидга берманг, фақир мискинга беринг. Одамларнинг ҳаммаси “Ҳаром, ердан топиб олган, шубҳали, ўғирланган, кераксиз нарсаларни масжидга берсам бўладими” дейишади. Масжид шунчалар паст нарсаларга муҳтож жойми? Ахир у энг покиза мол сарфланадиган ва энг покиза тутиш керак бўлган жой эмасими? Қачон бу фикр ўнгланади? Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar